АРМАТУРА

АРМАТУРА (лот. armatura — қуролланиш, анжомлар) — 1) темир-бетон конструкциялар Арматураси — бетоннинг чўзилишга (камдан-кам сиқилишга) мустаҳкамлигини ошириш учун мулжалланган таркибий қисми. Асосан пўлатдан ясалган эгилувчан Арматура (стержень ёки пайвандланган тўр), баъзан бикр Арматура (прокат қўштаврлар, швеллер, бурчаклик) ишлатилади. Мустаҳкамлиги ва пластиклиги бўйича стерженсимон (диаметри 6/90 мм), чивиқсимон (диамет-ри 3/8 мм) ва зўриқма (900 Мн/см2 ва ундан ортиқ кучга чидайдиган) Арматура ларга бўлинади (расмга қ.). Пўлат А. лар баъзан ойна орасига ва чўян куймаларнинг чўзилиш зонасига ҳам қўйилади. Туркистоннинг қад. бинокор усталари ҳам Арматурадан кенг фойдаланганлар. Синчли девор орасига қўйиладиган синч, пахса девор орасига қўйиладиган шох-шабба ва қамишлар, лойга қўшиладиган сомон ўша даврнинг Ахи эди;

2) машина, конструкция, иншоотларнинг тўғри ишлашини таъминловчи ёрдамчи қурилма ва деталлар тўплами. Mac, водопровод Арматураси (клапанлар, кранлар, сув ўлчагич ва ҳ. к.); қозонхона Ахи (термометрлар, манометрлар, сақлагич клапанлари); иситиш тизими Арматураси (терморегуляторлар, термостатлар ва ҳ. к.); газ тизими Арматураси (кран ва клапанлар, редукторлар ва ҳ. к.); электр техникаси Арматураси (патронлар, ўчириб-ёққичлар, розеткалар, қандиллар ва ҳ. к.).

Loading...