Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

АРМИНА

АРМИНА — мил. ав. 7-а. охирида Арманистон тоғларининг жан.-ғарбида барno этилган қабилалар иттифоқи. Урартуда давлат ҳокимиятининг бўшашганлиги шароитида вужудга келган. Афтидан, арман халқининг шаклланишида катта роль ўйнаган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, Армина атамаси «Армения» сўзининг асоси бўлган. А. Биҳистун китобаларидаги «Урарту» сўзига мос келади.

Next Article

АРМИНИЙ