АРМИЯ

АРМИЯ (лот. armo — қуроллантираман) — қуруқликдаги қўшинлар ёхуд (баъзан) давлатнинг ҳарбий-денгиз флотидан бошқа барча қуролли кучлари мажмуи. Шунингдек, Армия деганда жанговар операциялар олиб боришга мўлжалланган бир неча қўшилма ва қуролли кучларнинг турли қисмлари оператив бирлашмаси (умумқўшин ёки дала, танк, ҳаво, ҳаво-десант Армияси ва б.) тушунилади. Туркий халқларда қўшин, лашкар, черик деб аталган.

Loading...