АРМКО-ТЕМИР

АРМКО-ТЕМИР (ARMKO) — америка фирмасининг қисқартирилган номи — техника нуқтаи назаридан тоза (тахм. 99,85 фоиз Ғе дан иборат) темир. А.-т. коррозиябардош, ниҳоятда чўзилувчан, электр ўтказувчанлиги юмшоқ пўлатникига қараганда қарийб икки баравар катта; магнитга тўйинувчанлиги жуда юқори (21600 гс гача) бўлганлигидан электр машинасозлигида кенг ишлатилади; ундан лаб. идишлари, тунука, қувур, сим ва б. буюмлар тайёрлашда, мураккаб деталлар ясашда фойдаланилади.

Prev Article

АРМИНА

Next Article

АРПАБОДИЁН