АРНЕМ — Нидерландиядаги шаҳар, Гелдерланд провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 132 минг киши (1991), шаҳар атрофи билан 293 минг киши. Рейн дарёси соҳилидаги порт. Автомобиль ва т. й. лар тугуни. Қалай, тамаки, сунъий ипак, машинасозлик, кимё, фармацевтика, кўн-чарм корхоналари бор. Очиқ ҳаводаги Нидерландия музейи (халқ меъморлиги, В. Ван Гог асарлари) жойлашган. Синт-Эсебиускерк готика черкови (15—16-а. лар), «Иблис уйи» (16-а. ; 19 – а. дан — ратуша) бор.