АЪРОФ

АЪРОФ (араб. — тўсиқлар) — ислом манбаларида, хусусан Қуръонда таърифланган жаннат билан дўзах ўртасидаги жой. Ўзбек тилида Аъроф ўрнида одатда «аросат» истилоҳи ишлатилади. Ислом ақидасига кўра, қиёмат куни жаннатга ҳам, дўзахга ҳам тушмай ўртада қоладиган одамлар Аърофда турадилар. Улар жаннатда роҳат қилаётганларни ҳам, дўзахда азоб тортаётганларни ҳам кўриб, баъзида гаплашиб турадилар. Қуръоннинг 7-сураси Аъроф деб номланган.

Prev Article

АЪЛО