АРПА ДОНИ

АРПА ДОНИ — 1) қад. оғирлик ўлчов бирлиги. Минг дона арпанинг оғирлиги 40,9510 – г 40,9514 г бўлгани учун 1 дона арпанинг оғирлиги ўртача 0,0409512 г га тенг, деб олинган. Илгари мана шу оғирликлар бўйича мисқол ва қадоқ қийматлари аниқланган. Шунинг учун қадимда 1 мисқол қ 100 Арпа дони = 4,0912 г бўлган. Лекин арпа қайси замон ва қайси ўлкада етиштирилганлигига қараб Арпа донининг катта-кичиклиги ҳар хил бўлган. Шунинг учун кейинчалик 1 А. д. = 0,0453 г деб қабул қилинган. 14 – а. га келиб эса 1 А. д. = 0,045 г бўлган. Ҳоз. вақтда баъзи Шарқ мамлакатларида 1 А. д. нинг 0,048 г га тенг қиймати қўлланилмоқда. Баъзан 1 А. д. = 0,052 г. А. д. нинг форсча номи жоу, яна бошқа номи шаъирадир. 1 шаъира 0,052 г га тенг деб қабул қилинган;

2) узунлик ўлчов бирлигй. 1 дона арпанинг эни ишчи отнинг 6 дона ёлига ёки бармоқнинг олтидан бирига тенг. 1 А. д. = 1/6 бармоққ6 ишчи отнинг ёли. Агар 1 бармоқ 2,18н-2,28 см га тенг бўлса, у ҳолда 1 А. д. = 0,36-0,38 см.