АРПАБОДИЁН

АРПАБОДИЁН (Anisum) — зирадошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтлар туркуми; 2 тури бор. Ўзбекистонда оддий Арпабодиён (A. Vulgare) экилади. Унинг пастки барглари буйраксимон (ёки уч бўлакли), йирик арра тишли, юқоридагилари ипсимон бўлакчаларга бўлинган. Гуллари майда, оқ, мураккаб соябонга тўпланган. Арпабодиённинг меваси таркибида 3,2%, баъзан 6% гача эфир мойи ва 28% гача бошқа мойлар бор. Эфир мойи таркибида 90% гача анетол бўлади. Меваси ва эфир мойидан тайёрланган препаратлар балғам кўчирувчи сифатида қўлланилади. Арпабодиён меваси ва эфир мойи озиқ-овқат саноатида ишлатилади.

Loading...