АРПОҚСОЙ

АРПОҚСОЙ, Арпоксаис — скифлар бобокалони Тарғитошнинг ўртанча ўғли. Геродотнинг ёзишича, ривоятларга кўра А. дан скифларнинг катиарлар ва траспийлар қабиласи тарқалган. Бу қабилалар подшо-скифлар қавмидан бўлган.