АРҚОН

АРҚОН — толалардан эшиб тўқиладиган, йўғонлигига қараганда узунлиги анча катта бўлган тўқимачилик буюми; арғамчи. Зиғир толаси, каноп, наша пояси толалари, ип, жун ва сунъий толалардан тўқилади. Шунга яраша қил Арқон, жун Арқон деб юритилади. Бир ўримли, икки ўримли ва уч ўримли Арқонлар бўлади. Кундалик ҳаётда жуда асқотганидан Арқон қадимдан ишлатиб келинган. Арқон уй-рўзғор ишларида, буғучилик, йилқичилик, чорвачиликда, қурилишда, елканли кемаларда, дарё ва денгиз портларида, осма йўллар, осма кўприклар қуришда кенг ишлатилади. Пўлат симлардан эшиб тўқиладиган Арқон канат, трос (сим А.) деб аталади.

Loading...