АРҚОҚ

АРҚОҚ, уриш — газлама тўқишда танда ипи билан кесишувчи ва ўришувчи кўндаланг ип. Одатда, Арқоқ найчаларга ўралиб, моки воситасида танда коми (зеви) дан ўтказилади. Арқоқ табиий (ипак, пахта толаси, жун) ва сунъий (вискоза, нейлон, лавсан) толалардан тайёрланади.