АРРА

АРРА — ёғоч, металл, тош, суяк, шох, садаф ва б. ни кесиш ва қирқиш учун ишлатиладиган қирра тишли асбоб. Пўлат пластинка ва дисксимон қилиб ясалади. Турлари: бир киши ишлатадиган Арра — дастарра (қўларра), икки киши ишлатадиган Арра — ғўлабур Арра, ёғочдан нозиқ буюмлар тайёрлашда ишлатиладиган Арра — тахтабур А. Шакли ва ишлатилишига кўра, пуштакли аррача, кашакли-шадабур, бекашак-шадабур, йирик тишли шадабур, майинбур, йирик тишли буруш, майин тишли буруш, нозиқ, паргар, пўлат, садаф, сарбур, такчир, хатбур, чап, чинғиза, шоҳ, беда А. лар деб юритилади. Техника тараққий этиши билан Арра ларнинг механик турлари яратилган. Механик Арра ларнинг металл кесувчи, тахта тилувчи ва дарахт кесувчи хиллари бор. Тахта тилувчи ва металл кесувчи Арралар пластина (полотно)ли, занжирли ва дискли бўлади. Ўрмонда дарахтларни ағдаришда керосин (бензин) билан ишлайдиган Арра лардан фойдаланилади. Ёғоч, фанер ёки юмшоқ металлдан эгри чизиқли шаклдор буюмлар ясашда ишлатиладиган рамасимон Арра лобзик деб аталади.

Prev Article

АРПОҚСОЙ

Next Article

АРСЕНОПИРИТ