АРСАМУХ I

АРСАМУХ I (мил. 2-а. охири — 3-а. бошлари) — қад. сиёвушийлар сулоласидан бўлган хоразмшоҳ. А. I ва унинг номидан хотини зарб этган тангалар хоразмий ёзуви битилган энг дастлабки тангалар ҳамда хоразмий ёзувининг энг қад. ёдгорлигидир. Бу тангаларда Арсамух I чўққи қалпоқ кийган серсоқол подшоҳ кўринишида тас-вирланган. Танга тагида хоразмий ҳарфларда — «подшоҳ Арс [а] мух» сўзи битилган, ҳамда S шаклидаги тамға, «Хоразм чавандози»нинг сурати берилган.

Ад.: Толстов С. П., По следам древне-хорезмийской цивилизации, М. —Л., 1948.