АРСЕНАЛ

АРСЕНАЛ (араб, дор ассиноа — устахона сўзидан олинган) — қуруқликдаги қўшинлар ва ҳарбий денгиз қўшинлари қурол-яроғларини ясайдиган, тузатадиган, сақдайдиган жой. Араблардан французларга, сўнг русларга ва б. тилларга ўтган. Москвадаги Арсенал (Кремлда) 1584 й. дан мавжуд (1783 й. да музейга айлантирилган). Петербургдаги Арсенал Пётр I томонидан 1712 й. даташкил этилган. Киев (1764 й. дан), Брянск (1783 й. дан), Кронштадт, Севастопол, шунингдек Англияда — Вулидж, Италияда — Турин, АҚШда — Франкфорд, Пикатини, РокАйленд Арсенал лари асосий ҳисобланган. 20 – а. да қурол-яроғ и. ч. саноатнинг мустақил тармоғига айланганидан сўнг, қурол-яроғ тайёрлаш ва уларни сақлаш учун алоҳида жойлар ажратиш зарурияти туғилгач, Арсенал илгариги аҳамиятини йўқотган ва эндиликда турли мақсаддаги база ва омборхона вазифасини бажармоқда. Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда курол-яроғ сақланадиган жой — жевахона (жибахона) деб аталган.

Loading...