АРШАКИЙЛАР, Аршакунил арман аршакийлари — Парфиядаги аршакийлар сулоласига қардош бўлган шоҳлар сулоласи. Тиридат I (62 й. дан, расман 66 — 80) томонидан асос солинган. Хисрав I (217 — 238) даврида Аршакийлар ҳокимияти меросий туе олган. Тиридат III Буюк (287 — 332) даврида христианлик Арманистоннинг расмий давлат динига айланган (тахм. 301). Аршакийлар ички тарқоқликка қарши ҳамда Арманистоннинг мустақиллиги учун муваффақиятсиз кураш олиб борганлар. Эрон ва Византия ўртасида Буюк Арманистон тақсимлангач (387), А. уларнинг вассалига айланганлар. 428 й. А. сулоласи барҳам топган.