АРСИНЛАР — маргимуш гидрит (AsH3) нинг органик ҳосилалари. Улар бирламчи RAsH2, иккиламчи RjAsH ва учламчи R,As А. га бўлинади. Арсинлар қўланса ҳидли бўлиб, сувда ёмон, органик эритувчиларда яхши эрийди, осон оксидланади. Кўпчилиги хавода ўз-ўзидан учувчан моддалардир. Ациклик Арсинлар, айниқса бирламчилари заҳарли, организмга маргимуш гидридга ўхшаш таъсир этади.