АРСЛОНБОБ (тахм. 11-а.) — туркиcтонлик машҳур суфий. Арслонбобнинг ҳаёти, суфийлик фаолияти ҳақидаги маълумотлар насабнома (шажара)ларда ва қўлёзма манбаларда қисқача берилган, лекин улар илмий тадқиқ қилинмаган. Аҳмад Яссавийнинг биринчи маънавий устози бўлган. Ёш Аҳмад унинг раҳбарлигида суфийлик тариқатининг мураккаб амалий ва назарий билимларини олган. Ривоят қилинишича, Арслонбоб Қирғизистон ҳудудидаги шу ном билан аталувчи қишлоққа дафн қилинган. Мақбараси ҳозиргача сақланиб қолган ва зиёратгоҳ ҳисобланади.
Ад.: Тримингэм Дж. С, Суфийские ордены в исламе, М., 1989.