АРТАШЕС I (Артаксий) ( ? – тахм. мил. ав. 160) — арман шоҳи (мил. ав. 189 —160), саркарда, арман подшоҳлиги ва Арташеслар сулоласининг асосчиси. Мил. ав. 190 й. арманларнинг салавкийларга қарши бошлаган исёнига раҳбарлик қилиб, Буюк Арманистонни мустақил деб эълон қилган (мил. ав. 189) ва подшоҳ унвонини қабул қилган. Ерга бўлган хусусий мулкни мустаҳкамловчи ислоҳот ўтказган.