АРТЕК — болаларнинг иқлимий шифохонаси. 1925 й. ташкил этилган. Қримда, Қора денгиз бўйида, Гурзуф яқинида жойлашган. 1991 й. гача бутуниттифоқ пионерлар лагери, 1991 й. майдан халқаро болалар маркази. Артекнинг меъморий мажмуаси алоҳида иқлимий шифохоналардан иборат («Морской», 1960 — 61, «Прибрежний», 1960-64, «Горний», 1972, меъмор А. Т. Полянский ва б.).