АРТИКУЛЯЦИЯ

АРТИКУЛЯЦИЯ (лот. articilo) –

1) тилшуносликда: муайян товушни ҳосил қилишда нутқ мучаларининг ҳаракати, ҳолати, иштироки;

2) мусиқада: асарни созда ёки овоз билан ижро этиш усули. Артикуляциянинг асосий турлари: легато (товушларнинг ўзаро боғланиши) ва стаккато (товушларни узиб-узиб садолаш). Улардан ташкари портаменто, глиссандо каби Артикуляция ифодалари ҳам бор. А. ижрочининг ҳаракатлари (чолғуни ушлаши, қўли, бутун вужуди ва елкаларининг ҳаракати, бармоқ босиши ва бўшатиши)га боғлиқ. Тўғри Артикуляция ижронинг юксак бадиий ва таъсирчан бўлишида катта аҳамиятга эга;

3) техника акустикасида: радио, телефон ва б. дан товушнинг аниқ эшитилиши. Артикуляция тўғри қабул қилинган товушларнинг умумий узатилган товушларга нисбатини (фоизларда) кўрсатади ва узатувчи тизимнинг акустик сифатини аниқлайди.