АРТИСТ

АРТИСТ (франц. artiste — билимдон; лот. ars, artis — касб, ҳунар, санъат) — драматик спектакль, кинода роллар, опера ва балет партиялари, эстрада концерти ва цирк номерлари ижрочиси. Театр ва кинода актёр, актриса деб ҳам юритилади. Кенг маънода санъатнинг муайян соҳасидаги ижодкор (созчи, ашулачи).