АРВОҲ КАПАЛАКЛАР

АРВОҲ КАПАЛАКЛАР, бражниклар (Sphingidae) — капалаклар оиласи. Ёйилган қанотларининг уз. 2 — 20 см дан ошади, танаси йўғон, сигарасимон, қанотлари бошқа капалакларникига нисбатан калта ва ингичка, кучли мускуллар б-н таъминланган. Хартуми узун, айрим тропик вакиллариники 25 см дан ортади, бир қанча турларида редукцияланган. Қанотлари ҳар хил катталикда, олдинги қанотлари ингичка ва чўзиқ, кейингилари нисбатан калта бўлиб, рангдор, доғлари ёки белбоғлари бор.

Қуртларн яланғоч (туксиз), орқа томонида ягона шохеимон ўсимтаси бўлади. Ғумбаклари одатда тупроқ ичида махсус йўргакчаларда ёки юпка туп-рокдан иборат пилла ичида қишлайди. Арвоҳ капалаклар шом пайтида жуда фаол уча бошлаганлиги туфайли уларга арвоҳ номи берилган.

Капалаклар тез-тез қанот қоқиб катта тезликда учиши ёки ҳавода осилиб туриб хартумлари ёрдамида гул нектарини сўриши мумкин. Арвоҳ капалакларнинг 1200 га яқин тури маълум. Ўрта Осиёда 33, Ўзбекистонда 20 тури тарқалган. Ўзбекистонда ковил капалаги (Colerio zugophilli), чаканда капалаги С(. hippophaes), сачратқи капалаги (С. hicacae), ширач капалаги (С. centralastae) кўп учрайди.

Prev Article

АРБЕР

Next Article

АРВОҲИ ПИР