АРВОҲ

АРВОҲ (араб. — руҳлар) — диний тасаввурга кўра, ўлган кишининг бу дунё б-н алоқа боғлаб турадиган руҳи. Арвоҳга ишониш ибтидоий анимистик тасаввурнинг кўринишларидан бири. Бу тасаввурга биноан одам ўлганда жони унинг жисмидан ажралади, у руҳга айланиб бу дунё б-н, одамлар билан алоқада бўлиб туради.

Мусулмонлар ўртасида Арвоҳга атаб чироқ ёқиш, ҳолвайтар пишириш, худойи қилиш каби урф-одатлар мавжуд.

Loading...