АРХАНГЕЛЬСКИЙ Николай Порфирьевич

АРХАНГЕЛЬСКИЙ Николай Порфирьевич (1891.1.4. — Тошкент — 1977.11.12) — рус маърифатпарвари, педагог-ўлкашунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1940), СанктПетербург ун-тининг тарих-филол. ф-тини тугатган (1916). 1916 й. дан земство мактабида рус тили ва психологиядан дарё берган. 1920 й. Фарғонадаги мактаб-коммуна мудири. 1921 й. дан Туркистон Маориф халқ комиссарлиги илмий кенгашининг пед. ҳайъати раиси, Чернишевский номидаги намуна меҳнат иш мактаби мудири, ўқитувчилар тайёрлаш курси, ўзбек эрлар билим юрти (инпрос)да ўқитувчи. 1931 — 53 й. ларда Ўзбекистон маданий қурилиш ва пед. фанлари и. т. институтларида илмий ходим, бўлим мудири, директор. Пед., пед. тарихи, мактабшуносликка доир китоблар муаллифи.

Loading...