АРХЕОЛОГИК САНАЛАШ

АРХЕОЛОГИК САНАЛАШ — археологик ёдгорликларнинг ёшини аниқлаш. Уларнинг санаси йил, юз йиллар, минг йилларда мутлақ, аниқ кўрсатилиши ҳамда бошқа ёдгорликларга нис-батан аниқланган нисбий (илгари, сўнгги) бўлиши мумкин. Ах. археологик усуллар (стратиграфик, типологик) ва табиий фанлар усуллари (радио-углерод усули б-н саналаш ва б.) билан аниқланиши мумкин.