АРХЕОЛОГИЯ ХАРИТАГРАФИЯСИ

АРХЕОЛОГИЯ ХАРИТАГРАФИЯСИ — тарихий харитаграфиянинг махсус тармоғи; археология маълумотлари асосида турли хилдаги тарихий воқеа ва ҳодисаларни графика асосида харитага тушириш. Археология харитаграфияси тузишда: а) археологик маданиятларнинг жойлашувини кўрсатиш; б) археологик маданиятларнинг ва этник гуруҳларнинг ўзаро алоқаси, бир-бирига таъсири ва бир жойдан иккинчи жойга кучишини ўрганиб, харитада белгилаш; в) и. ч. турлари, қ. х. экинлари жойлашган ва тарқалган туманлар, қад. суғорилган ерлар ва ирригация иншоотлари ва б. ни аниқлаб бериш; г) кад. савдо йўлларини, мамлакат ёки халқлар ўртасидаги ижодий алоқаларни ўрганиб, харитага тушириш; д) ўтмишдаги ижтимоий ҳодисаларнинг географик фактлар билан алоқасини ўрганиш ва харитада кўрсатиш. Археология харитаграфияси 19-а. ўрталарида пайдо бўлди. 20-а. да эса Археология харитаграфияси кенгайиб, қад. халқларнилг маданияти, яшаган жойлари тўғрисида баён этувчи тематик ва типологик хариталар, бошқа археологик, палеоэтнографик маълумотларни ўз ичига олган хариталар пайдо бўлди. Археология харитаграфиясида археология ёдгорликларининг географик жиҳатдан жойланишини аниқлаш ва харитага тушириш бу объектларни муҳофаза этиш ва тадқиқ қилиш имконини беради.