АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИКЛАРИ

АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИКЛАРИ — археологик тадқикотларнинг объекти бўлиб хизмат қилувчи, ернинг усти ва остида сақланиб қолган қад. иншоотлар ва буюмлар. Археология ёдгорликлари моддий тарихий манбалар бўлиб, уларни ўрганиш билан кишилик жамиятининг ўтмиши ёритилади. Археология ёдгорликлари кишилик тарихининг ёзма тарихгача бўлган энг қад. даврини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Археологик даврлар бўйича Археология ёдгорликлари қуйидаги турларга бўлинади:

1) тош даври ёдгорликлари; 2) жез даври ёдгорликлари;

3) антик давр ёдгорликлари;

4) қад. мудофаа иншоотлари;

5) қад. сув иншоотлари;

6) қад. Мозор-мўла ва ўбалар;

7) қад. меъморлик ёдгорликлари;

8) қад. ҳужжатлар;

9) ўрта аср шаҳар ва работпарннннг харобалари; 10) заргарлик буюмлари ва қад. пулларнинг хазинаси; 11) қад. ва ўрта аср пуллари, турли археологик топилмалар.