АРХИЕПИСКОП

АРХИЕПИСКОП (архи… ва епископ) — руҳонийлик унвони, христиан черков иерархидаги олий даражалардан бири. Ҳамма епископлар тенг ва бир хил ҳокимиятга эга деб ҳисобланса ҳам апостол қоидалари асосида айрим епископларга бошқаларнинг устидан назорат қилиш ҳуқуқи ва айни вақтда Архиепископ унвони берилган.