АРХИМЕД ҚОНУНИ

АРХИМЕД ҚОНУНИгидростатика ва аэростатиканит асосий қонуни. Мил. ав. 3-а. дя Архимед очган. Суюклик ёки газга ботирилган ҳар қандай жисмга шу жисм сиқиб чиқарган суюқдик ёки газ оғирлигига тенг гидро-, аэростатик «кўтариш кучи» таъсир қилишини ифодалайди. Бу куч жисм сиртига суюклик ёки газ томонидан таъсир қилувчи босим кучларининг тенг таъсир этувчиси бўлиб, юқорига тик йўналади. Агар жиcмнинг оғирлиги «кўтариш кучи»дан катта бўлса, жисм чўкади, кичик бўлса — чўкмайди, тенг бўлса, жисм суюқлик ёки газ ҳажмининг исталган жойида бўла олади. Бу қонун бир жинсли бўлмаган суюклик ва газларга ҳам тааллуқлидир.

Prev Article

АРХИМЕД

Next Article

АРХОНТ