АРХИМЕД (тахм. мил. ав. 287 — Сира-куза (Сицилия) — 212) — юнон механиги ва математиги. Архимед ўша замоннинг йирик илмий маркази — Искандарияда таълим олган. Римликлар Сиракузани босиб олиши пайтида ўлдирилган. Архимед ричаг қонунларини топган, унинг номи билан юритиладиган гидростатика қонунини очган (қ. Архимед қонуни). Мат. га оид бир қатор ишлари орасида унинг усули ёрдамида эгри чизиқларнинг узунлигини ҳисоблаб топиш, юза ва ҳажмларни аниқлаш катта ўрин тутади. Архимед экин майдонларини суғориш машиналари (қ. Архимед винти), юкларни кўтариш учун мўлжалланган ричаг ва блоклар тизимлари, ҳарбий ирғитиш машиналари, қотишмаларнинг таркибини суюқлик (сув)да аниқлаш усули ва б. кўп кашфиётларнинг муаллифи. Кўп асарлари бизгача етиб келмаган.