АРХИМИЦЕТСИМОНЛАР (Archimycetes) — гифи (танаси) бўлмаган ёки жуда суcт ривожланган тубан замбуруғлар синфи. 350 га яқин тури бор. Асосан бир ҳужайрали ва бир ядроли организмлар, зооспора орқали кўпаяди, фақат айрим турларигина ривожланишнинг бошланғич даврларида икки ядроли бўлади, баъзи турлари изогаметаларнинг қўшилиши (копуляция) йўли билан урчийди. Архимицетсимонлар жуда майда, уни микроскопда кўриш мумкин. Бу синфга мансуб замбуруғлар асосан сувда ёки нам жойларда ўсадиган сувўтлар ва юксак ўсимлик (мас, карам, картошка ва б.)ларда паразитлик қилади, ўсимликларнинг касалланиши ва чиришига сабаб бўлади.