АРХИВ

АРХИВ (лот. archivum, юн. archeion — муассаса) — 1) ҳужжатлар сақланадиган жой;

2) идоралар, ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар иш фаолияти давомида тўпланган ҳужжатлар мажмуи. Қад. ўзбек давлатларида 3—4-а. лардаёқ марказлашган ҳамда хусусий ҳужжатхоналар мавжуд эди; темурийлар (14 — 15-а.), кейинчалик Қўқон, Бухоро ва Хива хонликлари даврида сарой архив-кутубхоналари бўлган. 1919 й. 5 нояб. Туркистон Республикаси Ягона Давлат Архив жамғармаси (ЯДАЖ) ва Маориф Халқ комиссарлиги қошида Архив ишлари Марказий бошқармаси (АИМБ), 1930 й. дан Ўзбекистон Марказий Архив бошқармаси (ЎзМАБ) вужудга келди.

1931 й. да Ўзбекистон ЯДАЖ бўлимлари ўрнига Марказий архив (МА), Ўзбекистон Марказий Тарих архиви (ЎзМТА), 1943 й. да. Ўзбекистон киносурат-овозли ҳужжатлар Марказий Давлат архиви, 1962 й. да Ўзбекистон Марказий давлат тиббиёт архиви (1965 й. дан Ўзбекистон Тиббиёт ва техника ҳужжатлари Марказий давлат архиви) ташкил этилди. Архивлар ишларини уйғунлаштириш ва бошқариш учун 1959 й. да Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қошида А бошқармаси тузилди. 1961 й. дан мазкур Бошқарма А. лар Бош бошқармасига айлантирилиб, Ўзбекистон Министрлар Советига бўйсундирилди. 1992 й. 19 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси деб номланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят А. лари ҳамда муассасалар тасарруфидаги Архивлар унга бўйсунади. ЎзРда жами 77 давлат Архиви бўлиб, уларда 6 млн. га яқин ҳужжатлар, жумладан 360 мингдан ортиқ сурат ҳужжатлари, 14 мингга яқин овозли ҳужжатлар, 17,5 мингга яқин киноҳужжатлар сақланади (1999). Марказий давлат архивида 13-а. дан бошлаб шу бугунгача бўлган ҳужжатлар бор. Ўзбекистон рассомларининг ишлари Ўзбекистон БА Бадиий жамғармаси, шахсий гуплам ва музейлардан ўрин олган. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва б. шаҳарларда Муқимий, Фурқат, Аваз, Ҳамза, Айний, Мухтор Ашрафий, Абдулла Қаҳҳор, Faфур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон ва б. нинг баъзи Архив материаллари улар уй-музейларида жамланган.

Ўзбекистонда Архивларни шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишда юзага келадиган муносабатлар ҳамда ЎзР А. муассасалари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги қонуни (1999 й. 15 апр.) билан тартибга солинади. Ушбу қонун Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча Архив ҳужжатларини тўлиқ қамраб олишга, ЎзР Миллий архив фондининг яхлитлигини сақлаб қолишга ва фуқаролар, жамият ва давлатнинг ижтимоий, маданий, илмий ва б. эҳтиёжларини қондириш мақсадида Архив ҳужжатларини ҳисобга олиш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш, бутлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилашга қаратилган. Конунга кўра, ҳужжатларда Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаёти акс эттирилган барча Архив фондларининг мажмуи Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив фонди деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив фонди давлат ва нодавлат Архив фондларидан ташкил топади. Давлат Архив ларида ва давлатнинг бошқа ҳужжатхоналарида доимий сақланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, прокуратуралар, судлар, банкларда, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида вақтинча сақланаётган Архив ҳужжатлари давлат Архив фондини ташкил этади. Нодавлат юридик шахсларнинг фаолияти натижасида тўпланган Архив ҳужжатлари, шунингдек фуқароларнинг шахсий Архив ларинодавлат Архив фонд ими ташкил этади. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фондига киритиш ёки ҳужжатларни ундан чиқариш эксперт комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади.

Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқпаш мезонларини, эксперт комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси белгилайди.

Архив учун мутахассис ходимлар Тошкент маданият ин-тида ҳамда ЎзМУ тарих ф-тида тайёрланади.

Раънохон Файзиева.

Loading...