АРЗАМАС — РФ Нижний Новгород вилоятидаги шаҳар. Т. й. тугуни. Аҳолиси 112,8 минг киши (1999). Машинасозлик, атом реакторлари ишлаб чиқариш, енгил саноат (кигиз ф-каси), озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари корхоналари бор. Педагогика ин-ти, Нижний Новгород политехника ин-тининг кечки ф-ти, қ. х. ни механизациялаштириш ва электрлаштириш техникуми, кооператив техникуми, тиббиёт ва мусиқа билим юртлари, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. Арзамас 1578 й. да вужудга келган.