АРЗИРУМ — Туркиянинг шим.шарқидаги шаҳар. Арзирум элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 242 минг киши (1990). Т. й. станцияси, автомобиль йўллари тугуни, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнчилик, мебель ва металлсозлик корхоналари бор; вагон ва локомотивлар таъмирланади. Ун-т бор. Арзирум яқинида темир рудаси кони топилган. Арзирум қадимда турли давлатлар таркибида бўлиб кетган ва ҳар хил ном билан аталган. 11-а. да салжуқийлар қўл остига ўтгач, ҳоз. ном билан аталган. 1514 й. дан Усмонлилар салтанати таркибида. Арзирум ва унинг атрофи бир неча марта уруш майдони бўлган. Арзирумни 1829, 1878, 1916—18 й. ларда рус қўшинлари босиб олган. Камолчилар инқилоби даврида, яъни 1919 й. дан инқилобчиларнинг асосий марказларидан бири бўлган.