
АСАД ибн АБДУЛЛОҲ
АСАД ибн АБДУЛЛОҲ — Араб халифалигининг Хуросондаги ноиби (724 — 727 ва 735—738). Халифа Маъмун Абдуллоҳнинг ўғли. Ер эгалари (деҳқонлар) орасида обрўси баланд бўлган. Сомонийлар аждоди Сомонхудот халифа Маъмун қўлида исломни қабул қилгани шарафига ўз ўғлини Асад деб атаган. Асад ибн абдуллоҳ Асад ибн абдуллоҳ Тохаристон ҳокимлари ва унга иттифоқчи бўлган туркий қабилалар, шунингдек Ҳорис ибн Сурайж бошчилигидаги исёнкорларга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида урушларда вайрон бўлган Балхни тиклатиб (736), уни ўзига қароргоҳ қилган.