АСАД (форс — шер, ўзб. — арслон) — 1) 12 бурж (зодиак)нинг 5-юлдуз туркуми, белгиси IR.. 4 та энг равшан юлдузи ҳосил қилган трапеция орқали уни осонгина топиш мумкин. Улардан бири Регул 1,3-катталикдаги зангори юлдуз. Умумий майд. 947 кв. даража. Қиш ва баҳорда ўрта кенгликларда осмоннинг жан. қисмида кўриниб туради;
2) Наврўзнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланадиган шамсий тақвим (календар)нинг 5-ойи номи; 21 авг. дан 21 сент. гача давом этади. Асад кириши билан об-ҳавода муайян ўзгаришлар юз беради. Асад яхши келган йиллари ўртача ҳарорат саратондатжа нисбатан атиги 2 — 4 даража паст бўлади. Баъзи йилларда Асад чиқишидан 4 — 6 кун олдин албатта кучли шамол эсиши ва дурустгина ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. Асад ойида чашмаларда сув камаяди, дарёлар суви аксинча кўпаяди. Қушлар биринкетин иссиқ мамлакатларга учиб кетиш тараддудига тушади. Деҳқончиликда экинлар асосан шу ойда ўсиб ривожланади. «Асад — экинингни ясат» деган халқ мақоли бежиз ишлатилмаган. Айниқса, ғўзага кўп ишлов бериб, уни қондириб суғориш керак бўлади.
Ад.: Нарзиқулов А., Деҳқон тақвими, Т., 1990.