АСАФЬЕВ Борис Владимирович

АСАФЬЕВ Борис Владимирович [тахаллуси — Игорь Глебов, 1884. 17 (29). 7, Петербург — 1949.27.1, Москва] — рус мусиқашуноси, композитор. Акад. (1943). Петербург ун-тини (1908), Петербург консерваториясини (1910) тугатган. Мусиқа тарихига оид асарлар (мас, «Глинка» китоби, 1947), мусиқа (хусусан интонация) назарияси бўйича тадқиқотлар (жумладан «Мусиқа шакли жараён сифатида», 1971, 2-нашри) муаллифи. 28 балет, 11 опера, 4 симфония ва б. асарлар яратган. Туркистон халқлари, хусусан, ўзбек, қозоқ мусиқасини илмий таҳлил этган. Ўзбек мусиқа мероси ҳақида («Ошиқ Ғариб» балетини яратиш жараёнида, 1940; икки жиддлик «Ўзбек халқ қўшиқлари» билан танишганидан сўнг, 1939) қимматли фикрлар биддирган. Асафьевнинг асарлари (мас, «Боқчасарой фаввораси») ўзбек саҳнасида қўйилган.