АСАКАБАНК

«АСАКАБАНК» — Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик тижорат банки. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1995 й. 7 нояб. да ташкил этилган. Бошқаруви Тошкент ш. да жойлашган. Республиканинг барча вилоятлари марказларида ва Қорақалпоғистон (Нукус ш.)да, Асака, Қўқон, шунингдек Тошкентда («Автотранспорт») филиаллари бор. Республикада автомобиль саноати ва унга хизмат кўрсатадиган инфратузилмаларни ривожлантиришни молиялаш (асосан, «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси ва унга бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳалари), Ўзбекистон фуқароларига автомобиллар сотиб олишда қулайликлар яратиш, ялпи кредит ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш, қимматли қоғозлар б-н операциялар ва б. хизматларни амалга оширади. Акциядорлик капитали суммаси 5475, захира капитали 2139, жами капитали 8075; берилган кредитлар 5001; кўрилган йиллик фойда 667; жами активлари 18323 млн. сўм (1997 й. 1янв.).