АСАЛАРИЧИЛИК АСБОБЛАРИ — асалари боқишда ва асаларичилик маҳсулотларини ажратиб олишда қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Асалариларни назорат қилишда ҳимояланиш, асалари уяларини тозалаш, мумкатаклар, ёғоч ромлар тайёрлаш, она асалариларни парваришлаш, асални ажратиб олиш асбобларидан иборат. Асаларилар учун қулай шароитлар яратиш, асал сифатини яхшилаш учун ишлатилади, асаларичилик маҳсулотларининг нест-нобуд бўлмаслигини таъминлайди.