АСАЛНИНГ ШАКАРЛАНИШИ

АСАЛНИНГ ШАКАРЛАНИШИ (қотиши) — асалнинг суюқ ҳолатдан кристалланиб, қаттиқ ҳолатга ўтиши. Асалнинг шакарланиши б-н дур боғлаб, чўка бошлайди. Асалнинг тезроқ ёки секинроқ чўкиши таркибидаги шакарнинг оз-кўплигига боғлиқ. Акация, шалфей, гилос дарахтларидан йиғилган сифати юқори асал секин; ғўза, каноп, беда, кунгабоқар ўсимликлари шираларидан олинган асал тез шакарланади.

Next Article

АСАМА