АСАР (араб. — из, қодциқ) — 1) бирор нарсадан қолган ёки ундан дарак берувчи белги; нишон, из;
2) Муҳаммад (сав) дан қолган барча суннатлар;
3) олим, ёзувчи, рассом, бастакор ва б. ижодининг маҳсули. Унда ижодкорнинг мақсад ва фикри муайян тарзда гавдаланади (мас, илмий Асар, адабий Асар, мусиқа, расм, ҳайкал ва ҳ. к.).