АСАТИ

АСАТИқовун навлари (асад ойида пишади). Деҳқончиликда А.-ВИР 3806 (К. И. Пангало, М. К. Гольдгаузен) ва Тошкент асатиси (популяция) навлари экилади. Шакли тухумсимон, ўртача катталикда, уз. 25—27 см, оғирлиги 4—7 кг. Пўсти юпқа, сирти ингичка ва туташ тўрлар билан қопланган. Ранги оч сариқ, зарғалдоқ, йўл-йўл тилимли доғлари бор. Эти оқ, қалинлиги 5 — 5,5 см, сершира, ширин, таркибида 10% гача қанд бор. Уруғи йирик, оч сариқ. Эқилганда униб чиққанидан кейин 83 — 98 кунда (Тошкент воҳасида экиладиган Тошкент асатиси нави 65 — 70 кунда) биринчи ҳосили пишади. Ҳосиддорлиги 250 — 300 ц/га. Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятларида Асати 3806 экилади. Янгилигида истеъмол қилинади, қовун қоқи тайёрланади (яна қ. Қовун).