«АСАХИ СИМБУН» («Тонг қуёши») , «Асахи» — япон тилида чиқадиган кундалик газета. «Асахи симбунея» концерни 1879 й. дан Осакада, 1888 й. дан Токиода нашр этади. Кейинги йилларда Нагоя, Китакюсю ва Саппорода ҳам чиқади. Тонгги ва кечки нашрлари умумий адади 8 млн. дан ортиқ.