АСБОБ

АСБОБ (араб. — сабабнинг кўплиги) — 1) бирор иш бажаришда ишлатиладиган қурол. Чунончи, пичоқ, қайчи, қозон, товоқ, чўмич, капгир — уй-рўзғор Асбоблари, устара, қайроқ — сартарошлик Асбоб лари; арра, ранда ва б. — дурадгорлик А. лари;

2) техникада — бирон бир катталик (физикавий, электр ва б.)ни ўлчашда ишлатиладиган ўлчаш Асбоблари (мас, амперметр, барометр, ваттметр ва б.), иситиш А. лари; тиббиётда — жарроғлик Асбоблари, ҳарбийда — отиш Асбоб лари;

3) мусиқа асарини ижро этиш учун ишлатиладиган соз (чолғу Асбоблари, мусиқа Асбоблари);

4) Асбобнинг «бир кишига тегишли мулк, нарса» деган маъноси ҳам бор. Шу маънода тарихий асарларда бирор кишига қарашли ер-сув ва иморат. Асбоб сўзи шу маънода топонимлар таркибида учрайди. Чунончи, Жўйбор хожалари (15 — 17-а.) ҳужжатларида Асбоби Али Ёмчи, Асбоби Камол, Асбоби Қутлуғшоҳ ва б. жой номлари тилга олинади. Турли Асбоб, қуроляроғ ва жиҳозлар мажмуи асбоб-анжом деб аталади.

Prev Article

АСБЕСТ

Next Article

АСЕПТИКА