АСЭБ (Ассаб) — Эритреянинг жан.-шарқидаги шаҳар. Қизил денгиз бўйидаги порт. Аддис-Абеба билан катта йўл орқали боғланган. Аҳолиси 30 минг кишидан ортиқ. 1890—1941 й. лар Италия, 1941—45 й. лар Буюк Британия қўл остида, 1993 й. дан мустақил Эритрея таркибида. Нефтни қайта ишлаш ва цемент з-длари; озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналари бор. Ош тузи қазиб олинади. Аэропорт бор. Порт орқали четга қ. х. маҳсулотлари чиқарилади.