АСЕПТИКА

АСЕПТИКА (юн. а — инкор қўшимчаси ва septicos — йирингли) — микробсизлик ҳолатини таъминлайдиган усуллар; физик (куйдириш, нур, қайнатиш, музлатиш), кимёвий (антисептик моддалар билан таъсир этиш), механиқ биологик ва б. усуллар билан амалга оширилади. Асептикага немис олими Э. Бергман асос солган. Асептика турли мураккаб жарроҳлик операцияларини ҳеч қандай асоратсиз ва хавф-хатарсиз бажаришга имкон беради. Асептикага куйидагилар киради: а) жарроҳлик асбоблари, боғлов материаллари ва б. ни стериллаш; б) жарроҳ қўлини махсус усулларда ювиш ва тозалаш; в) операция ва б. текшириш ишларини бажариш вақтида кўрсатилган қонун-қоидаларга қатьий амал қилиш; г) даволаш муассасаларида махсус ташкилий ва санитария-гигиена чора-тадбирларни тўғри амалга ошириш. Асептика антисептика усули билан бирга олиб борилади. Уй шароитида куйган ёки б. жароҳатларни боғлаш вақтида ҳам Асептика қонун-қоидаларига амал қилиш лозим. Асептика тиббиётнинг барча соҳаларида қўлланилади.