АСФАЛЬТ ЛОКЛАР — битум билан кукун ҳолатига келтирилган минерал материаллар аралашмалари. Смолали ва мойли хилларга бўлинади. Смолали Асфальт локлар унчалик эҳтиёткорлик талаб қилмайдиган металл сиртлари ва ш. к. га суркалади, мойли Асфальт локлар автомашиналарнинг шасси ва радиаторлари сиртига суркаш, электр машиналари чулғамлари ва б. га шимдириш учун ишлатилади.