АСФАЛЬТЛАШ

АСФАЛЬТЛАШавтомобиль йўллари, кўча, аэродром ва ҳ. к. га асфальт-бетон қопламалар ётқизиш; асфальт-бетон қоришмаларни олдиндан тайёрланган заминга ётқизиш ва зичлаш. Асфальт-бетон бир ёки икки қават қилиб ётқизилади. Икки қаватли асфальт-бетоннинг остки қавати 4—5 см ли йирик донали шағал, устки қавати ўртача, майда донали шагал ёки қумли бўлади ва қалинлиги 4 см га етади. Серқатнов йўллар ва шоҳ кўчаларга умумий қалинлиги 12—15 см ни ташкил қиладиган 3—4 қатлам қопланади. Асфальтлашнинг уч усули бор: қиздирилган асфальт-бетон ётқизиб, сўнгра текислаш ва шиббалаш; совуқ асфальт-бетон ётқизиб, енгил галтаклар билан текислаш ва 250— 500 кг/см2 босим остида тайёрланган плиталар ётқизиш. Ҳозир Асфальтлаш ишлари тўла механизациялаштирилган.