АШЪАРИЙ

АШЪАРИЙ Абул Ҳасан Али ибн Исмоил (873, Басра —935, Бағдод) —диний назариётчи, ислом илоҳиёти — каломнинг асосчиларидан бири. Машҳадда таҳсил кўрган, муьтазилийлар назаристчиларидан бири сифатида танилган. 912 й. да ўз қарашларини кескин ўзгартириб, ислом илоҳиётига фалсафий услубни киритишга уринган. Ашъарий муътазилийликка хос бўлган жуда очиқ ифодаланган рационализмни ҳам, диний эътиқодда ўта кетган формализмни ҳам рад этган. Ашъарий асос солган таълимотни унинг изидан борган илоҳиётчилар (хусусан Абу Ҳомид ал-Ғазолий) янада такомиллаштирганлар. Калом 12—13-а. ларга келиб барча суннийлар ўртасида эътироф этилган.

Loading...