АШИН

АШИН — қад. туркий уруғлардан бирининг бошлиғи. У иккинчи Ҳунну салтанати даврида ҳуннулар хони Мугонхонга қарам бўлган. Салтанат табғач (тобос) хонлари томонидан емирилгач (439), А. 500 уйлик уруғи билан Олтой ўлкасининг тоғли туманларига кўчиб ўтган. Ашин уруғи бошқа туркий уруғлар б-н қўшилиб, турк ёки туркут (турклар) деган ном билан машҳур бўла бошлаган. Бироқ табғач хонлари қўл остидаги жужан (мўғул уруғлари) хонларига қарам эди. Ашин ўлгач, унинг авлодлари телеут (туркий қавмлардан бири) ва б. туркий қабилалар билан иттифоқ тузиб (545), жужанларга қарши кураш бошлади. Бу кураш натижасида шарқда Корея, ғарбда Болқон я. о. даги Адирна (ҳоз. Эдирне) ш. гача, жан. да Кавказ, Эрон, Афғонистон, Тибетгача, шим. да Сибирнинг Шим. минтақаларигача чўзилган кенг ҳудудда биринчи улуғ хоқонлар давлати тузилди. Ашин авлодлари 8-а. даги Ғарбий турк хоқонлигини ҳамда 10-а. гача давом этган Хазар хо-қонлигини ҳам бошқарган.

Loading...